“ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ”ДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАҲАЛЛАБАЙ ВА МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Authors

  • Ғафуров Асилбек Аваз ўғли Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича таълим олаётган 3-ўқув курси 308-ўқув гуруҳи курсанти Author

Keywords:

Профилактика инспектори, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни, маҳаллабай, манзилли ишлаш, идоралараро мувофиқлаштириш, рақамлаштириш, ижтимоий профилактика, уюшмаган ёшлар, ҳуқуқий тарғибот.

Abstract

Ушбу мақолада “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида маҳалла даражасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда бевосита профилактика инспектори фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқотда Республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларнинг, шунингдек, суд органларининг профилактика инспектори билан ҳамкорлик шакллари ҳуқуқий жиҳатдан очиб берилган. Мақолада республика миқёсида ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”нинг амалий самарадорлиги, хусусан, миграцион ва маъмурий амалиёт йўналишидаги ислоҳотлар натижалари таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан профилактика инспекторининг пайшанба кунги фаолиятини расмиятчиликдан холи қилиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва диний оқимларнинг олдини олишда маҳалла раиси ҳамда масжид имоми билан ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича 6 та муҳим амалий таклиф илгари сурилган.

References

1. O‘zbekiston Republicasining «Huquqbuzarliklar profilaktikasi to‘g‘risida»gi 2014 yil 14 may qonuni // URL: http://www.lex.uz.

2. O‘zbekiston Republicasi IIV Akademiyasining axborotnomasi. — 2021. — № 3. B. 58-59.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2833-қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz).

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2025 йилдаги “Жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги Ҳукумат қарорларини тизимлаштириш тўғрисида”ги 754-сонли Қарори ва унинг 2-иловаси // Миллий қонунчилик базаси.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг (ИИВ ЖХД ҲПХ) 2025 йил якунлари бўйича эълон қилинган расмий матбуот анжумани материаллари ва ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги) таҳлилий маълумотлари.

Downloads

Published

2026-05-10