КРИПТОВАЛЮТА СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Keywords:
криптовалюта, рақамли активлар, жиноятларни олдини олиш, блокчейн, P2P операциялар, «FATF Travel Rule», киберхавфсизлик.Abstract
Мазкур мақолада криптовалюта соҳасидаги жиноятларни олдини олишнинг долзарб масалалари тадқиқ этилган. Рақамли активлар айланмасининг жадал ривожланиши жиноий ҳуқуқбузарликларнинг янги шаклларини юзага келтирмоқда. Тадқиқот доирасида Ўзбекистон Республикасининг криптовалюта соҳасидаги қонунчилиги таҳлил қилинган, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ўрганилган ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Муаллиф томонидан криптовалюта жиноятларининг турлари системалаштирилган, уларни содир этишнинг асосий усуллари аниқланган. Мақолада «FATF Travel Rule» стандартини тезкор жорий этиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш, блокчейн-аналитика воситаларини жорий қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ихтисослаштирилган тайёрлаш бўйича таклифлар берилган. Тадқиқот натижалари криптовалюта соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг комплекс тизимини шакллантиришга қаратилган.
References
1. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 6 февралдаги 3380-1-сон буйруғи билан киритилган ўзгартиришлар билан). https://lex.uz/docs/6791183 (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. – Т.: 2024 й. https://lex.uz/docs/97664 (155⁴-модда) (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарори. https://lex.uz/docs/3806053 (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
4. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги «Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-899-сон Қонуни. https://lex.uz/docs/6763724 (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
5. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. – Т.: 2024 й. https://lex.uz/docs/111453 (278⁸-модда) (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
6. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: 2023 й. https://lex.uz/docs/6445145 (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
7. European Union. Regulation on Markets in Crypto-Assets (MiCA). 2023. https://eur-lex.europa.eu/ (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).
8. Financial Action Task Force (FATF). Guidance for a Risk-Based Approach to Virtual Assets and Virtual Asset Service Providers. 2019. https://www.fatf-gafi.org/ (электрон мурожаат этилган сана: 07.02.2026 й.).