МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТИЗИМИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ РОЛИНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВИ: 2025–2026 ЙИЛЛАР ИСЛОҲОТЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Authors

  • Музаффарова Мафтуна Юсуф қизи Author

Abstract

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида маъмурий жавобгарлик тизимида Миллий гвардия органлари ролининг такомиллашуви масалаларини ўрганишга бағишланган. Мақолада Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарликнинг ҳуқуқий асослари ва 2025–2026 йилларда амалга оширилган ислоҳотлар (жарима миқдорларининг оширилиши, электрон баённома тузиш ваколати, вояга етмаганлар билан ишлашдаги ўзгаришлар, шаффофлик принципларининг жорий этилиши) таҳлил қилинади. Инфратузилма ва молиявий муаммолар, жавобгарликнинг номутаносиблиги ҳамда детализация етишмаслиги каби амалий тўсиқлар кўриб чиқилди. Россия Федерациясининг маъмурий ҳуқуқ тизими (КоАП РФ 19.3-моддаси) тажрибаси қиёсий таҳлил қилиниб, жазо чораларининг градацияси ва индивидуал ёндашувнинг Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари асослантирилди. Мақола асосида ишлаб чиқилган концептуал таклифлар (жавобгарликнинг даражаланиши, электрон тизимларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ва фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ошириш) тизимни янада самарали ва адолатли қилишга хизмат қилади.

References

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги Қонун : ЎРҚ-647-сон, 18.11.2020 й. (2025 йил ўзгаришлари билан). – Тошкент : Адлия вазирлиги, 2025. – lex.uz/docs/5128310

2. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун : ЎРҚ-1078-сон, 31.07.2025 й. (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар). – Тошкент : Адлия вазирлиги, 2025. – lex.uz/docs/7659506

3. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (янги таҳрирда). – Тошкент : Адлия вазирлиги, 2025. – lex.uz/docs/97664

4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги Қонун (таҳрирлар ва ўзгартиришлар тўплами). – Тошкент : Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси нашри, 2025.

5. Кодекс Российской Федерации об административных правонарушениях : Федеральный закон от 30.12.2001 № 195-ФЗ (2025 йил таҳрири). – Москва : Официальный интернет-портал правовой информации, 2025. – consultant.ru/document/cons_doc_LAW_34661/

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилдаги қарорлари ва фармонлари тўплами (инфратузилма ва ҳуқуқ тартибини таъминлаш бўйича). – Тошкент : Норма нашриёти, 2025.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил январ–август ойларидаги қонун лойиҳалари ва қабул қилинган ҳужжатлар. – lex.uz (расмий электрон манба).

8. lex.uz – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг расмий электрон базаси. – https://lex.uz

9. consultant.ru – Россия Федерацияси қонунчилигининг расмий электрон базаси. – https://www.consultant.ru

Downloads

Published

2026-02-10