ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ИМИДЖИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ”
Abstract
Замонавий жамиятда давлат фуқаролик хизмати — давлат бошқарувининг асосий устуни, аҳоли билан давлат ўртасидаги кўприк вазифасини бажарадиган муҳим тузилма ҳисобланади. Фуқаролик хизматчиларининг самарали иши давлатнинг нуфузига, тўғридан-тўғри эса аҳолининг давлатга бўлган ишонч даражасига таъсир этади. Шу боис хизматчиларнинг ижтимоий имиджини шакллантириш ва мустахкамлаш масаласи стратегик аҳамият касб этади.