МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ.

Authors

  • Жураев Жасур Махсутович Жамоат хавфсизлиги университети магистратура тингловчиси Author

Keywords:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мактаб ўқувчилари, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, профилактика фаолияти, ижтимоий ва психологик омиллар, педагогик таъсир, ҳуқуқий тарбия, ахборот технологиялари, инновацион ёндашув.

Abstract

Бугунги кунда жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ахборот жараёнларининг тез суръатларда ривожланиши ёш авлод онги, хулқ-атвори ва қадриятлар тизимига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шу жиҳатдан, мактаб ёшидаги ўқувчилар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш масаласи давлат ва жамият сиёсатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур тадқиқотда мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ҳолати, сабаб ва омиллари таҳлил қилиниб, профилактика фаолиятининг амалдаги тизими ва унинг самарадорлиги илмий нуқтаи назардан ўрганилган. Шу билан бирга, ҳуқуқий тарбияни ташкил этишда мактаб, ота-она, маҳалла ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Тадқиқотда психологик ва ижтимоий омилларнинг ҳуқуқбузарликка мойилликка таъсири, ёшларда ҳуқуқий маданият ва қонунга итоаткорлик хислатларини шакллантиришнинг самарали педагогик шароитлари илмий жиҳатдан асослаб берилган. Шунингдек, профилактика фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг инновацион йўналишлари, онлайн маърифий дастурлар, ҳуқуқий квест ва тренинглар каби янги усулларни жорий этиш истиқболлари ёритилган.

Ушбу тадқиқот натижалари мактаб муҳитида ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янги босқичга олиб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.

References

1. “Ёшлар сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 2016 йил 14 сентябрь

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, 2019 йил 27 июнь, ПҚ–4350-сон..

3. Мирзиёев Ш.М. “Ёшлар — келажагимиз” дастури ҳақидаги нутқи. – Тошкент, 2022.

4. Мирзиёев Ш.М. “Ёшлар – янги Ўзбекистоннинг таянчи”, Тошкент, 2021.

5. Иброҳимова М. Мактаб ёшидаги болаларда ҳуқуқбузарликка мойилликни шакллантирувчи ижтимоий ва психологик омиллар. – Тошкент, 2021.

6. Сайитқосимов А. Ёшлар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оила ва маҳалланинг ўрни. – “Юридик тадқиқотлар” журнали, №3, 2024.

7. Турсунов Ш. “Ҳуқуқий маданият ва унинг жамиятдаги ўрни”, Юридик ахборот, №3, 2021.

8. Иброҳимова М. “Мактаб ёшидаги болаларда ҳуқуқбузарликка мойилликни шакллантирувчи ижтимоий омиллар”, Илмий мақола, 2020.

9. Ахмедов Р. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ота-она ва маҳалла институтининг роли”, Ҳуқуқ ва жамият, №4, 2022.

10. Муродов Ж. “Инновацион таълим технологиялари ва ҳуқуқий тарбия”, Маориф ва замон, №2, 2023.

11. Jurayev, B. “Digital education and legal awareness among youth”, Central Asian Review of Education, 2023.

Downloads

Published

2025-10-30