“МАЪМУРИЙ КОНВОЙ” ГУРУҲЛАРИ – ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ЯНА БИР ҚАДАМ

Authors

  • Кутлимуратов Махмуджон Шарипбаевич Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети тингловчиси, капитан Author

Keywords:

конвой, “маъмурий конвой”, маршал, Миллий Жандармерия, ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси.

Abstract

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги (2025 йил 3 январь) Қарорида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва профилактика тизимини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур сиёсатнинг давоми сифатида, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида туманлараро маъмурий конвой гуруҳларини ташкил этиш белгиланди.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, маъмурий қамоққа олинган шахслар, наркологик касалларга чалинган фуқаролар ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни тегишли муассасаларга хавфсиз ва тизимли ташишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари фаолияти ҳуқуқий, ташкилий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади.

References

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - Т 2023 йил.

2. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги” қонуни.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентиининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1-сон қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органларининг туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари фаолиятини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2025 йил 21 февралдаги 116-сонли буйруғи.

Downloads

Published

2025-09-30