КУТУБХОНАДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ ДАВР ТАЛАБИ
Abstract
Бугунги рақамли ахборот асрида кутубхоналар нафақат босма ресурсларни сақловчи, балки улардан самарали фойдаланиш учун электрон форматга ўтказувчи замонавий марказларга айланган. Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши, илмий изланишлар ҳажмининг ортиши ва фойдаланувчилар талабининг ўзгариб бораётгани кутубхоналар зиммасига янги вазифаларни юкламоқда. Шу сабабли марказимизда рақамлаштириш, электрон ресурслар яратиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий илмий базалардан фойдаланиш каби соҳалар устувор йўналишлар сифатида йўлга қўйилган. Қуйидаги айнан шу фаолиятлар, уларни амалга оширувчи техник воситалар ва хизмат кўрсатишдаги натижалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилади.