АЛЛОМА ТАФТАЗОНИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Keywords:
Мовароуннаҳр, Темурийлар, Тафтазоний, асарларAbstract
Асосий илмий фаолиятини Мовароуннарда олиб борган ва ўз давригача бу диёрда яратилган машҳур асарларга ҳошия ва шарҳлар ёзиш билан машҳур бўлган қомусий олим Саъдуддин Тафтазоний ушбу давр буюк намоёндаридан бири эди. Унинг асарлари қарийб беш аср мобайнида Мовароуннаҳр ва унга қўшни ўлкалардаги мадрасалар ва бошқа билим даргоҳларида асосий дарслик сифатида ўқитилган. Ушбу асарларга машҳур олимлар томонидан 200 дан ортиқ шарҳ, ҳошиялар ва таълиқлар ёзилгани уларнинг катта аҳамиятга эгалигини кўрсатади.